Bosh sahifa Mualliflardan Суд ҳукми ўқилди

Суд ҳукми ўқилди

0

2019 йилнинг 15 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг биносида ўтказилган очиқ сайёр суд мажлисида судланувчи Саматов Маъмур Махмутовичга (Ф.И.Ш ўзгартирилган) нисбатан ҳукм ўқилди. 

М.Саматов 2019 йилнинг 11 июль куни кечки соат 20:00 ларда таниши билан биргаликда Кармана тумани “Янгиобод” МФЙ ҳудудида жойлашган чойхонага бориб, спиртли ичимлик истеъмол қилиб, алкоголдан мастлик ҳолатида ушбу чойхона биноси қаршисидан ўтган автомобиль йўлининг чекка қисмидан пиёда ҳаракатланиб кетаётган фуқаро К.Исломовани шаъни ва қадр қимматини асоссиз равишда беодоблик билан камситиб, ҳақорат қилганлиги сабабли уларнинг олдига жанжал сабабига аниқлик киритиш учун келган К.Исломованинг қариндоши Исмаилов Очилнинг қорин қисмига ҳеч бир сабабсиз оёғи билан бир маротаба тепиб тан жароҳати етказган.

Натижада, О.Исмаиловга суд тиббий экспертизаси хулосасига кўра, “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати олган.

Жиноят иши юзасидан мавжуд далиллар ва гувоҳлар кўрсатмалари ҳар тарафлама, синчиклаб текширилиб, судланувчи айбига тўлиқ иқрорлигини, қилган қилмишидан чин кўнгилдан пушаймондалигини, ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланишлиги, жабрланувчи О.Исмаиловнинг енгиллик беришликни сўраганини, қарамоғида 67 ёшли отаси ва 66-ёшли онаси ҳамда икки нафар вояга етмаган фарзандлари борлиги, бир нафар фарзанди бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши, чап томонлама гемипорез ташхиси билан даволанаётганлиги инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471,473,476-моддаларига амал қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ЖК 104-моддаси 2-қисми “е” банди билан судланувчи И.Саматовга ЖКнинг 57-моддаси тартибида 4 йил муддатга, сутканинг соат 22:00 дан эрталабки 06:00гача бўлган вақт оралиғида турар жойидан чиқишни чеклашдан иборат бўлган озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Шунингдек, озодликни чеклаш жазосини ўташ даврида ИИБнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик, тегишли маъмурий ҳудуддан ташқарига чиқмаслик каби қўшимча тақиқлар ҳам қўлланилди.

Алишер Сайдуллаев,  Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди судьяси