Bosh sahifa Mualliflardan СУД ВА ИСЛОҲОТ: НОХОЛИС ФИКР КИМГА КЕРАК?

СУД ВА ИСЛОҲОТ: НОХОЛИС ФИКР КИМГА КЕРАК?

0

Бугунги кунда интернет тармоғидан фойдаланмайдиган кишининг ўзи бўлмаса керак. Замон ривожлангани сари “ўргимчак тўри”нинг инсон ҳаётида тутган ўрни тобора ошиб бормоқда

Ҳар куни интернет орқали давлатимизда ва жаҳонда рўй бераётган янгиликлар, жамиятимизда бўлаётган ислоҳотлар ва юзага келаётган муаммолардан тезкорлик билан хабар топмоқдамиз. Бу жуда яхши, албатта. Аммо, айрим ҳолларда намойиш қилинаётган лавҳаларни кўриб ўйланиб қоласан киши. 

Яқинда интернет тармоғида бир гуруҳ шахсларнинг Олий суд ва судьялардан норози бўлганликлари акс эттирилган видеони кўриб жуда таъсирландим. Бу лавҳаларни кўрган инсон албатта, норозилигини билдирган кишилар фикрларига ишониб кетиши ҳеч гап эмас. Аммо, улар айтган гаплар қанчалик асосли? 

Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси билан суд-ҳуқуқ тизимида бир қанча ўзгаришлар амалга оширилди ва бу жараён давом этиб келмоқда. Судларнинг очиқлиги ва шаффофлиги кундан кунга ортиб бораяпти. 

Тўғри, гуруч курмаксиз бўлмайди – биргина судьянинг чиқарган нотўғри қарори (агар у ҳақиқатан нотўғри бўлса) деб бутун суд тизимига нисбатан бундай гапларни айтиш, менимча адолатчсизликдир. Қолаверса, судья нотўғри қарор чиқарган бўлса буни бекор қилишнинг ноқонуний йўллари ҳам бор-ку!

Хом сут эмган бандалармиз. Ҳар бир киши хато қилиш мумкин. Инсон ўзига маъқул келмаган ҳар қандай қарорлардан, албатта норози бўлиши мумкин ва у бунга ҳақли! Аммо, фикримизни холис билдирайлик, фақат ва фақат ҳақиқатни гапирайлик!

Менинг ҳам яқиндагина суд соҳасига ишим тушган эди. Суд  томонидан оилавий шароитим инобатга олиниб, исонпарварлик тамойилига асосланиб, имкон берилди. Бу суднинг адолатлилигидан эмасми?

Суддан адолат топганлар, улардан рози бўлганлар қанчадан-қанча. Баъзи салбий ҳолатларни муҳокама қилаётганда мазкур соҳа вакилларининг адолатни қарор топтириш борасидаги фидойи ишлари – томчи олдидаги денгизни ҳам эсдан чиқармайлик.  

Бахтиёр ШАМАНОВ, Кармана тумани “Камолот” маҳалласи.