Bosh sahifa Ijod Сўз машаққати

Сўз машаққати

0

Газета — ўзида давр руҳини сингдириши билан бирга инсон қалбини, руҳини, маънавий оламини тадқиқ этадиган ижод майдони, аслида. Ўзбек адабиётида Асқад Мухтор, Шароф Рашидов, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Эркин Аъзам ва бошқа кўплаб забардаст ижодкорларнинг етишиб чиқиши ҳам бевосита миллий матбуотимиз билан боғлиқ.

Асарлари дунёнинг қа­рийб 50 та тилига таржима қилинган таниқли адиб,Ўзбекистон халқ ёзувчиси Одил Ёқубов ҳақида ҳам шун­дай дейиш мумкин. Дарҳа­қиқат, жорий йилда ижодкор таваллудининг 90 йиллиги кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан ёзувчи ва публицист, вилоят­дошимиз Ашурали Жўраевнинг «Одил Ёқубовнинг хазинасидан» ном­ли хотира китоби нашр этилгани ада­биёт мухлисла­ри учун муносиб туҳфа бўлди.

Ўз вақтида Одил Ёқубов билан елкама-елка туриб иш­лаган муаллиф асар қаҳрамо­нининг 1982-1987 йил­ларда бош муҳаррир сифатида олиб борган машаққатли меҳнатлари ҳам­да ундан ке­йинги ижодий фаолиятини қаламга олган. Ўша даврда ўлкамизда энг кўп мутолаа қилинган рўзноманинг нуфу­зи ошиб, нашр раҳбарининг саъй-ҳаракати билан 700 минг нусхада чоп этилади. Шунингдек, газета саҳи­фала­рида собиқ тузумнинг иж­тимоий адолатсизликлари, аҳоли турмушини издан чи­қар­ган пахта яккаҳокимлиги каби ўткир ҳаётий муаммо­лар хусуси­да мунтазам мақо­лалар чоп этиб борилгани хотира китобида батафсил айтиб ўтилган. Муаллиф бу ҳақида фикр юритар экан «Газета сотувга чиқа­диган ҳар ҳафтанинг жума куни матбуот дўконлари олдида мухлислар турнақатор бўлиб кетарди. Газета ололмаган­лар таҳририятга устма-уст қўнғироқ қилишар, баъзи муаллифлар газетани тах­лам­лардан олиб кети­шар­ди», дея қайд этади.

Газета нуфузининг ошиши ўтли қалб соҳиблари, ҳассос ижодкорлар­нинг бир жамоа­да йиғилганида эди, аслида. «Газета, аввало — маъна­вият, уни тайёрлаб чоп этиш эса — ижодий машаққат», дейди муаллиф шу бора­да­ги фикрини давом этаркан.

Асарда Одил Ёқубовнинг «Литера­тур­ная газета»да олиб борган фао­лияти хусу­сида ҳам батафсил баён этил­ган. Устоз ижодкор маз­кур даврда ўткир ҳаётий муам­молар ҳақидаги чиқиш­лари билан кенг жамоатчи­лик эътиборини Ўзбекистон­га қаратар экан, бу албатта, айрим собиқ тузум тараф­дорларига ёқмасди. Айниқ­са, ушбу газетанинг 1987 йил 19 август сонида чоп этилган «Қишлоқдаги фожиа» мақо­ласи катта шов-шувга сабаб бўлади. «Пахта далалари заҳ­маткашлари — аёллар жаннатда яша­ётгандай фаро­вон ҳаёт кечиришади, деган афсоналарга чек қўйиш пай­ти келди», дея фикр бил­диради муал­лиф унда.

Китобдан адибнинг 1989 йил собиқ СССР халқ депу­тат­лари қурултойида сўзла­ган нутқи ҳам ўрин олган. Ёзувчи­нинг «Мен бутун ижо­димни тарози­нинг бир пал­ласига қўйсам, иккинчи пал­ласига шу нутқимни қўйган бўлар­дим», деб таъриф берган ушбу маъ­рузасида долзарб ҳаётий масалалар ўртага ташланган. Аслида икки ҳафта давомида сес­сия­да сўз ололмай, сўнгра Ислом Абдуғаниевич Каримов­нинг кўмаги билан минбарга чиққан адиб ўктам овозда дадил фикрлари билан Ўзбекистондаги оғир турмуш шароити, пахта сиё­сатининг салбий оқибатла­ри, уни бартараф этиш ҳа­қи­да фикр билдираркан, ўзи­нинг бу борадаги таклифла­рини ҳам илгари суради.

Ашурали Жўраев хотира­ла­ри­ни бирма-бир қаламга оларкан, китобда қисқа-қисқа воқеаларнинг келтириб ўтил­гани ўқувчининг эътибори­ни тор­тади. «Яхши журна­лист, яхши публи­цист жа­миятга, одамларга яхши ёзув­чидек катта фойда кел­тиради» ёки «Ёзувчилик халқнинг дардини айтиш. Дард қанчалик чуқур, ўткир ва теран айтилса, ўша асар узоқ яшайди», дей­ди Одил Ёқу­бов суҳбатларнинг бири­да. Бундай қимматли жумлалар ҳар бир ўқувчи, айниқса, ижод аҳли учун муҳим аҳамиятга эга.

Муаллиф таниқли адиб­нинг ижод машаққатлари, яратган асарлари ҳақи­да  фикр юритар экан, «Ҳақиқат ва адолат куйчиси», дея таъриф бера­ди ҳамда унинг руҳий оламини «Ада­би­ётимизнинг иккинчи Маш­раби», деб изоҳлайди.

Бир сўз билан айтганда, Одил Ёқу­бовнинг ўлмас асар­лари руҳига ки­риб бориш, уларда баён этилган ҳақиқатларни тўла англаш­да, аввало, адибнинг бадиий оламига яқинлашиш чуқур аҳамиятга эга. Бунда эса «Одил Ёқубовнинг хазинаси» ҳар бир китоб­хон учун муҳим манбадир.