Bosh sahifa Jamiyat СВЕТОФОРНИНГ ҚИЗИЛ ЧИРОҒИДА КУТИБ ТУРА ОЛМАДИ ВА….

СВЕТОФОРНИНГ ҚИЗИЛ ЧИРОҒИДА КУТИБ ТУРА ОЛМАДИ ВА….

0
foto: www.uzavtoyul.uz

Навоий шаҳри, Кармана ва Навбаҳор туманларидаги автошоҳбекат, автобошбекат ҳамда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи уюшмаларда мунтазам равишда тушунтириш ишлари ўтказилиб келинмоқда. Ҳайдовчилар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишлари юзасидан бир қатор чора-тадбирлар ташкил қилинди. Бироқ, шунга қарамасдан бошқа ҳаракат иштирокчиларини ҳурмат қилмайдиган, светофорнинг қизил чироғи талабларига тоқати тоқ бўладиган фуқаролар ҳам учраб турибди.
Жумладан, 2020 йил 07 июль куни тахминан соат 22:10ларда Навоий шаҳар А.Авлоний кўчаси ва Ғалаба Шох кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи К.Р. ўз бошқарувида бўлган “Дамас” русумли автомашина билан светафорнинг қизил чироғида ҳаракатни давом эттириб, ўзининг ҳаракат йўналишига нисбатан ўнг томондан Навоий шаҳар Ғалаба Шох кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келатётган фуқаро Ж.И.га тегишли бўлган сариқ рангли “Матиз” русумли автомашина билан тўқнашиш натижасида йўл транспорт ҳодисасини содир этган. Натижада “Дамас” автомашина йўловчиси фуқаро Г.О. чап қўли суяги синиш жароҳатини олган.
Мазкур холат юзасидан фуқаро К.Рга нисбатан Навоий шахар ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов харакатлари олиб борилмоқда.
Албатта, ҳар ким ўз қилмишига яраша жавоб беради. Аммо унинг нотўғри ташлаган битта қадами кимнидир бир умрга ногирон бўлиб қолиши ёхуд ҳаётдан бевақт кўз юмишига сабаб бўлиши мумкин. Хулоса эса ўзингиздан.

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот гуруҳи