Bosh sahifa Mualliflardan ТАДБИРКОР НЕГА КАРМАНА ТУМАН ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИДАН НОРОЗИ?

ТАДБИРКОР НЕГА КАРМАНА ТУМАН ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИДАН НОРОЗИ?

0

Яқинда “www.navoitoday.uz»га «Авто Такси» МЧЖдан шикоят хати келиб тушди. Унда солиқ идораларидан норозилик мазмунидаги қуйидаги фикрлар қайд этилган:

“Навоий шаҳар ва туман ДСИлари тадбиркорликка қаршими?! 

Навоий вилояти шаҳар ва туманларида транспорт соҳасида фаолият олиб бораётган МЧЖлардаги тадбиркорлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан транспорт соҳасини ривожлантириш, шаҳар ва туманларда ишсиз юрган фуқароларни иш билан таъминлаш борасида чиқараётган қарор ва фармойишларидан руҳланиб,  жамиятга ўзларига тегишли бўлган автотранспортлари билан жалб этиб иш билан таъминлаш жараёнида жадаллик кўрсатиб келмоқда. Бироқ, шаҳар ҳамда туманлар Давлат солиқ инспекторлари раҳбарияти томонидан турли тўловларни ваъж қилиб тўсқинлик қилиб келинмокда. Яқинда тадбиркорлар томонидан суд жараёнида иштирок этиш вақтида иқтисодий суд томонидан адолатли қарор қабул қилиниб, тадбиркорларнинг қонуний ҳимоя қилганлиги сабабли суд раҳбариятига ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз. Лекин Суд қарорларини инобатга олмасдан бугунги кунда ҳам шаҳар ҳамда туман ДСИлари томонидан солиқ тўловчиларнинг жамиятга таълуқли эмас қатлами, яъни фуқароларнинг даромад солиқларини ундиришида  ўзбилармонликча тўловларни тўлаб беришини талаб қилаётганликларини қандай изоҳлаш мумкин?!

Жамшид ТАГАЕВ, “Авто Такси” МЧЖ раҳбари»

Таҳр: гап шундаки, такси уюшмаларига ижара шартнома асосида шахсий автмобиль эгалари аъзо бўлиб киришади. Кармана туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан Навоий вилоят иқтисодий судига даъво аризаси киритилиб, “Авто Такси” МЧЖга алоқадор бўлган “Прогрес инвест” МЧЖдан  жисмоний шахслардан олинадиган  даромад солиғи ундириб бериш сўралган. Суд томонидан жорий йилнинг 6 декабрь куни ҳал қилув қарори эълон қилиниб, мазкур талаб тегишли қонунчилик нормалари асосида қаноатлантирилмаган.

“Авто Такси” МЧЖ раҳбарининг таъкидлашича бундай вазият вилоятдлаги барча такси уюшмалари билан содир бўлган. Бугунги кунда солиқ идоралари томонидан бошқа ваъжлар юзасидан “текшир-текшир” ишлари бошланган. 

Сайтимизни кузатиб боринг, www.navoitoday.uz мазкур ҳолат юзасидан тегишли идоралар ҳамда мутахассисларнинг фикрини олган ҳолда тез орада таҳлилий мақола тақдим этади.