Bosh sahifa Mualliflardan Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот

0

Навоий вилоят давлат солиқ бошқармаси масъул ходимлари  Навоий шаҳридаги “Дархон” савдо мажмуасида “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” ҳамда “SAХOVAT” масъулияти чекланган жамиятлари бозорларида савдо қилувчи тадбиркордлар билан мулоқот ўтказди.

Тадбирда якка тартибдаги тадбиркорлар учун даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрларини юритиш, аҳоли билан пуллик ҳисоб-китобларни назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган фаолият турлари тўғрисида батафсил тушунтиришлар бериб ўтилди.

Бир йил давомида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100 миллион сўмдан ошган, бироқ 1 миллиард сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар ягона солиқ тўловини тўлашга ўтказилиши ҳам тушунтирилди. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 850-сон қарорига асосан ўзгартиришлар киритилган 14 та фаолият турлари – қурилиш материаллари, цемент, шифер, ёғоч ва ёғоч, алюминий (пластик) профилдан эшик, дераза ва бошқа буюмлар, ўсимлик, ҳайвонлар ва минераллардан тайёрланган доривор хом-ашёни қадоқлаш ва улгуржи сотиш, транспорт воситаларини ювиш, салонни тозалаш ва шунга ўхшаш бошқа хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчилар, четдан тижорат мақсадида бир ойда 5000 АҚШ долларидан кўп товар олиб келувчилар (импортёрлар) 2019 йилнинг 1 январидан юридик шахс сифатида қайта рўйхатдан ўтишлари белгилангани таъкидланди.

Ушбу фаолият турлари билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар юридик шахс сифатида солиқ тўловлари ва ҳисоботларини топширишлари белгилаб қўйилганлиги айтиб ўтилди.

Н.САФАРОВ, ДСБ масъул ходими.