Bosh sahifa Yangiliklar ТАДБИРКОРЛАР УЧУН ЯНА БИР ҚУЛАЙЛИК

ТАДБИРКОРЛАР УЧУН ЯНА БИР ҚУЛАЙЛИК

0

Юртимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда бизнес вакиллари учун қулайлик, тезкор ишбилармонлик муҳитини шакллантириш мақсадида яна бир имконият яратилди. Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тартиби белгиланди. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 210-сон қарори билан Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди.

Маълумки, аввалги тартиб бўйича тадбиркорлар бевосита божхона қўмитасига почта орқали мурожаат қилганлар. Энди эса қарорга кўра, тадбиркорлар ушбу давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда сўровнома беришади. Сўровнома Давлат хизматлари марказлари томонидан ҳудудий божхона органларига юборилади. Сўровнома тўлдириш жараёнида тадбиркорнинг мажбурий тўловлар, шунингдек ижро ҳужжатларидан қарздорлиги автоматик равишда текширилади.

Мазкур қарорга кўра тадбиркорларга яна бир киритилган енгиллик- бу божхона органлари томонидан сўровномаларни кўриб чиқиш муддати 30 кундан 20 кунга қадар қисқартирилгани бўлди.

Дарвоке, яна бир эслатма: Лицензия шартномаси – оммавий оферта шаклида Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштирилади. Бу эса, лицензия шартномасини тузиш жараёнидаги ортиқча бюрократик ҳолатларни бартараф этади. Ушбу тартибнинг амалиётга жорий этилиши тадбиркорлик субъектларига тезкор ва сифатли давлат хизматлари кўрсатилишини таъминлайди.

ДХА Навоий вилояти бошқармаси ахборот хизмати.