Bosh sahifa Jamiyat Тадбиркорлик субъектларини ялпи паспортлаштириш: 7 кунда 249 нафар меҳнат шартномаси тузмасдан ишлаётган...

Тадбиркорлик субъектларини ялпи паспортлаштириш: 7 кунда 249 нафар меҳнат шартномаси тузмасдан ишлаётган фуқаро аниқланди

0

Навоий вилоятида тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ қонунчилигига риоя этилишини профилактика қилиш мақсадида ялпи паспортлаштириш (кўздан кечириш ҳамда сўров ўтказиш) тадбирлари бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июнь куни имзоланган «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан амалга оширилатган тадбирлар хўжалик субъектларини текшириш билан умуман боғлиқ бўлмасдан, асосий мақсад тадбиркорларга солиқ қонунчилигига риоя этишлари учун кўмак ва маслаҳат беришдан иборат. Мазкур жараёнда тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳеч қандай маъмурий ва молиявий жарималар қўлланилмайди ҳамда мавжуд тушунмовчиликлар ва камчиликлар ҳамкорликда бартараф этилади. Тадбирларни сифатли, тез, холис бажарилишини таъминлаш мақсадида 91 нафар давлат солиқ хизмати органи ходими жалб этилиб, дастлабки етти кун давомида 1219 та объект кўздан кечирилган ва 1102 та камчиликлар аниқланган.

Ўрганиш давомида 249 нафар меҳнат шартномаси тузмасдан ишлаётган фуқарога ижтимоий ҳимояланишлари учун иш берувчилар билан муносабатларини қонуний расмийлаштириш, 125 нафар жисмоний шахсга давлат рўйхатидан ўтиб, қонуний тадбиркорлик билан шуғулланишлари,  307 та объект эгаларига ижара шартномаларини давлат солиқ инспекцияларида рўйхатга қўйишга эришилди. 9 та мол-мулк объекти ҳамда ер майдони эгаларига мулкини кадастр идораларида рўйхатдан ўтказишлари тўғрисида профилактик суҳбат ва огоҳлантиришлар берилган.

Ушбу тадбирлар давомида 755 ҳолатда 85 миллион сўм қўшимча солиқ ҳисобланиб, ундирилди.

Суҳроб РАИМОВ, Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси   бўлим бошлиғи.