Bosh sahifa Jamiyat ТАЙЁРГАРЛИК ПУХТА БЎЛСА, КУЗ-ҚИШ БЕТАЛОФАТ ЎТАДИ

ТАЙЁРГАРЛИК ПУХТА БЎЛСА, КУЗ-ҚИШ БЕТАЛОФАТ ЎТАДИ

0

Коммунал тизимнинг барча тармоқлари қатори газ таъминоти соҳасида ҳам куз-қишга пухта тайёргарлик кўриш бўйича масъуллар томонидан барча ҳудудларда режа асосида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жараёнда ўтган йилги мавсумда йўл қўйилган камчиликлар таҳлил этилиб, табиий газ таъминотида муаммолар юзага келган ҳудудлардаги газ тармоқларини соз ҳолатга келтиришга алоҳида эътибор қаратиляти. IMG_20200914_161249_586

Жумладан, “Нуротатумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан бу йилги тайёргарлик мавсумида режага киритилган 1 та газ тақсимлаш пункти капитал таъмирланди. 239 дона газ тақсимлаш қурилмаси тафтиш қилинди. Босим остида зичликка синаш ва ҳаво босими ёрдамида тозалаш ишлари учун 3,4 километр этиб белгиланган газ қувурларининг 4,1 километрида ана шундай ишлар амалга оширилиб, режа 121 фоизга бажарилди. 

Ер ости газ қувурларидан табиий газ сизиб чиқиш ҳолатларини аниқлаш ва мавжуд бўлганда бартараф этиш кўпгина нохуш ҳолатларнинг олдини олади. Шу мақсадда 2,8 километр газ қувурлари прибор усули билан текширилди. 11,9 километр газ қувурларида бўёқлаш ишлари олиб борилиб, режа 313 фоизни ташкил этди. 

Тайёргарлик пухта бўлса, куз-қиш мавсуми беталофат ўтади. Аҳоли хавфсизлиги, ходимларнинг эса иш самарасида бу муҳим аҳамиятга эгадир.  Бундан ташқари, бўлим мутахассислари аҳолига “зангори олов”дан оқилона ва хавфсиз фойдаланиш зарурлиги ҳақида тушунтиришлар ҳам беришмоқда. 

“Ҳудудгаз Навоий” газ таъминоти филиали матбуот хизмати.