Bosh sahifa Mualliflardan “Талқоқ”да қўшма тадбир

“Талқоқ”да қўшма тадбир

0

Навоий вилоят маъмурий суди ҳамда вилоят Давлат солиқ бошқармаси ҳамкорлигида аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида Кармана туманидаги “Талқоқ” МФЙда йиғилиш ўтказилди.

Маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари ҳамда ҳудуд аҳолиси иштирок этган тадбирда суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш, коррупцияга қарши курашиш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалаларига эътибор қаратилди.

Шунингдек, маърузачилар томонидан одил судловни таъминлаш борасидаги ишлар ва уларнинг аҳволи, муаммолар ҳамда истиқболдаги вазифалар хусусида ҳам гапириб ўтилди.

Очиқ мулоқот қатнашчилари суд соҳасида ўзларини қизиқтирган масалалари юзасидан судьяларга мурожаат қилиб, берилган саволларга батафсил жавоблар олишди.