Bosh sahifa Yangiliklar “Тараққиёт” республика танловига Навоий вилоятидан 442 нафар номзод иштирок этмоқда

“Тараққиёт” республика танловига Навоий вилоятидан 442 нафар номзод иштирок этмоқда

0

Истиқболли бошқарув кадрларни танлаб олиш бўйича республимизда ўтказилаётган “Тараққиёт” танловига Навоий вилоятидан 442 та номзод рўйхатга олинди. Мазкур танловга 16 та йўналишда жами 8335 та анкета келиб тушган.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 30 май куни эълон қилинган “Истиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ўтказилаётган мазкур танлов ҳар уч йилда ташкил этилиши белгиланган.

4 босқичда ўтказилаётган танловда таянч олий маълумотга ва тегишли соҳада раҳбарлик лавозимида камида уч йил иш тажрибасига эга, 30 ёшдан 45 ёшгача бўлган (45 ёш ҳам қўшилган ҳолда) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этмоқда. Танлов ғолибларига энг кам иш ҳақининг 50 баравари миқдорида, финал босқичининг қолган иштирокчиларига эса — энг кам иш ҳақининг 25 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти тўланади.

Айни пайтда 2 босқич — иштирокчилар орасида онлайн тест давом этмоқда. Натижалар 20 ноябрь куни эълон қилинади.