Bosh sahifa Jamiyat Ташқи рекламалар қонунчилик талабларига қай даражада жавоб беради?

Ташқи рекламалар қонунчилик талабларига қай даражада жавоб беради?

0

Тарихий-шаҳарсозлик муҳити ва туманлар (шаҳарлар)нинг мавжуд бинолари меъморий қиёфасини сақлаб қолиш, реклама конструкцияларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишни тартибга солишни назорат қилиш, ташқи реклама соҳасининг барча иштирокчилари учун тенг ҳуқуқларни таъминлайдиган тамойиллар ва шартларни шакллантириш мақсадида, шунингдек, Шаҳарсозлик кодекси, «Реклама тўғрисида»ги ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига мyвофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида” қарори қабул қилинди. Қарор билан, ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш тартиби, уларни қуриш учун бериладиган ер участкалари, давлат мулки бўлган бино ва иншоотлар рўйхатини шакллантириш тартиби, Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ер участкалари, давлат мулки бўлган бино ва иншоотларда қуриш ҳуқуқини электрон аукцион орқали бериш тартиби, Ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун тўловлар миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомлар ҳамда Ташқи реклама объектлари (конструкциялари) хавфсизлигининг умумий техник регламенти тасдиқланди. 

мазкур қарор қабул қилингунга қадар қонун ҳужжатларига мувофиқ ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш учун тузилган шартномалар, берилган паспортлар, сертификатлар, рухсатномалар ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатларнинг амал қилишини узайтириш:

ер участкаларидаги ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун 10 йил муддатга, давлат мулки бўлган бино ва иншоотлардаги ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун 5 йил муддатга Давлат хизматлари марказлари орқали реклама жойлари паспортларини бериш белгилаб қўйилди.

қалбакилаштирилган ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда ташқи реклама объектларига (конструкцияларига) олинган паспортлар, гувоҳномалар, рухсатномалар ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатлар муддатини узайтиришга рухсат берилмайди ва улар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

мазкур қарор талабларига мувофиқ ҳолда битта реклама жойида бир нечта ташқи реклама объектлари (конструкциялари) қурилганлиги ва улар турли тадбиркорлик субъектларига тегишлилиги аниқланган тақдирда ушбу жойда ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш ҳуқуқи электрон аукцион орқали қайта берилади.

Ташқи реклама воситалари уларнинг ҳажмига ва турига қараб 50, 100, 150 ва 200 метр оралиқ масофаларда жойлаштиришга рухсат этилади.