Bosh sahifa Jamiyat “Ташаббус — 2018” кўрик-танловининг Навоий шаҳри, Конимех, Навбаҳор ва Нурота туман босқичлари...

“Ташаббус — 2018” кўрик-танловининг Навоий шаҳри, Конимех, Навбаҳор ва Нурота туман босқичлари бўлиб ўтди

0

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Ташаббус — 2018” кўрик-танловининг Навоий шаҳар ҳамда Конимех, Навбаҳор ва Нурота туман босқичлари ўтказилди.

Қайд этиш лозим, бу йлги мусобақада ҳар бир ҳудуддан 5 нафардан номзодлар – “Энг ёш тадбиркор”, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги энг намунали тадбиркор, ҳунарманд ва фермерлар фаолияти эътирофга сазовор бўлмоқда.

Ҳакамлар ҳайъати аъзолари ғолибларни аниқлашда иштирокчиларнинг янги иш ўринлари яратиш, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, экспортбоп ва импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш борасидаги саъй-ҳаракатини инобатга олаётир.

Сентябрь ойи якунига қадар қолган ҳудудларда ҳам мусобақа якунига етказилиб, 12 октябрь куни вилоят босқичи ўтказилиши режалаштирилган.