Bosh sahifa Yangiliklar “Ташаббус-2018”: Президент совринига навоийликлардан ким эга бўлади?

“Ташаббус-2018”: Президент совринига навоийликлардан ким эга бўлади?

0

Бугун, 8 сентябрь куни “Ёшлар маркази” биносида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Ташаббус-2018” кўрик-танловининг Навоий шаҳар босқичи ўтказилди.

30 нафар тадбиркор ҳамда ҳунарманд иштирок этган танлов доирасида кўргазма ташкил этилиб, унда ишбилармонлар ўз маҳсулот ва хизматларини намойиш этишди.

Ғолибларни танлаб олишда иштирокчиларнинг корхона фаолиятини намунали йўлга қўйиб, янги иш ўринлари яратаётганлиги ва ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишда инновацион усуллардан фойдаланаётганига аҳамият қаратилди.

Натижаларга кўра 4 нафар номзод кейинги босқичга йўлланма олди. Хусусан, Туркия технологияси асосида темир эшик ва дарвозалар ишлаб чиқараётган “Велан” МЧЖ ишлаб чиқаришда, “Вагус” тиббиёт маркази эса хизмат кўрсатиш йўналишида юқори натижага эга бўлди. НКМК таркибидаги болалар ижодиёт маркази тўгарак раҳбари Ф.Саъдуллаевнинг фаолияти ҳам алоҳида эътироф этилиб, ҳунарманд биринчи ўринга лойиқ кўрилди. Ёш тадбиркорлар орасидан эса совун ва кир ювиш гели ишлаб чиқараётган “Умид” хусусий корхонаси раҳбари навбатдаги босқичда иштирок этадиган бўлди.

28 сентябрга қадар танловнинг барча шаҳар ва туман босқичлари ўтказилиши режалаштирилган.