Bosh sahifa Jamiyat ТДЮУга Давлат хизматлари агентлиги шаҳар-туман марказлари орқали 150 нафардан ортиқ навоийлик ёшлар...

ТДЮУга Давлат хизматлари агентлиги шаҳар-туман марказлари орқали 150 нафардан ортиқ навоийлик ёшлар ҳужжат топширди

0

Тошкент давлат юридик университетига ўқишга кириш истагидаги 150 нафардан ортиқ навоийлик ёшлар (13 июль ҳолатига қадар) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг шаҳар-туман марказлари орқали ҳужжат топширди.

Бу ҳақда бизга агентликнинг вилоят бошқармаси хабар бермоқда.

Мухлиса Шерназарова жорий йилда Учқудуқ кончилик касб-ҳунар коллежини битирди. У ҳуқуқшунос бўлишни орзу қилади. Бироқ пойтахт билан Учқудуқнинг орасидаги масофа 800 километрлигини ҳисобга олсак, йўл харажати, вақт масаласи унинг оиласидагиларни ҳам анчадан буён ўйлантириб келарди.

– Ҳужжатларнинг бу тарзда қабул қилиниши биз учун жуда катта қулайлик бўлди, – дейди у. – Учқудуқ туман давлат хизматлари марказига келган Тошкент давлат юридик университети абитуриентлари олдингидек бир тўплам ҳужжат тақдим этишлари шарт эмас, уларни рўйхатга киритиш учун паспорт ва ўрта ёки ўрта-махсус маълумотни тасдиқловчи ҳужжат керак бўлади, холос.

Шунингдек, имтиёзли ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлардан ушбу ҳужжатнинг асл нусхаси ҳам талаб этилади. Суратлар эса махсус вебкамералар орқали ўша жойнинг ўзида олинади. Ҳар бир абитуриентга ўртача 15-20 дақиқа вақт сарфланади.