Bosh sahifa Yangiliklar Терим пули 17 октябрдан бошлаб бир килограмм пахта учун 1200 сўм этиб...

Терим пули 17 октябрдан бошлаб бир килограмм пахта учун 1200 сўм этиб белгиланди

0

Айни кунларда тонгни ҳам даласида қарши олаётган миришкор бободеҳқонларимизнинг фидокорона меҳнатлари туфайли бугун далаларимизда ҳали пахта ҳосили мўл.

Чаноқлардаги миллий бойлигимизни исроф қилмаслик сизу бизнинг ватанпарварлигимизга, фидойилигимизга, жонкуярлигимизга боғлиқ.

Бу йил кузнинг анча салқин ва ёғин-сочинли келаётгани барчамизни, хусусан, қишлоқ хўжалиги меҳнаткашларини анча шошириб қўйди. Албатта, етиштирилган ушбу ҳосилни нест-нобуд қилмасдан териб олишда Сиз азизларнинг кўмагингизга муҳтожмиз!

Жорий йилнинг 17 октябридан бошлаб терилган барча турдаги бир килограмм пахта учун 1200 сўмдан терим пули белгиланди. Бу, албатта, қилинган меҳнатга эътибор, қолаверса, ҳар бир оила учун қўшимча даромад манбаи ҳисобланади.

Барчангиз буни чин қалбдан ҳис этиб, халқимиз ва муҳтарам Юртбошимиз олдида юзимиз ёруғ бўлишида фурсатни қўлдан бой бермай, машаққатли меҳнат эвазига далаларда етиштирилган ҳосилнинг сўнгги мисқолигача йиғиштириб олишда фаол иштирок этишга ҳамда алоҳида жонбозлик кўрсатишга чорлаймиз!

Навоий вилоят фермер,  деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши.