Bosh sahifa Mualliflardan “ТИКО” ҲАЙДОВЧИСИ МАКТАБ ЎҚУВЧИСИНИ УРИБ ЮБОРДИ

“ТИКО” ҲАЙДОВЧИСИ МАКТАБ ЎҚУВЧИСИНИ УРИБ ЮБОРДИ

0

Хавфсизлик нуқтаи назаридан 14 ёшга тўлган вояга етмаганларга велосипедда ҳаракатланишга рухсат берилган бўлишига қарамай, ота-оналар фарзандлари тақдирига бефарқ қарашмоқда. Болаларнинг аксарияти мазкур белгиланган ёшга етмасдан туриб велосипед минишлари, оёқларига ғилдиракли мосламалар кийиб юришлари, қулоқларига қулоқчин тақиб мусиқа эшитишлари, йўлда копток ўйнашлари, йўлдан кесиб ўтиш пайтида телефонда гаплашишлари оқибатида кўнгилсиз ҳодисаларга дуч келишмоқда. Ота-оналарнинг қаровсиз қолдирган фарзандларига эса ҳайдовчилар томонидан ғамхўрлик кўрсатилишини тасаввур қилиш қийин, албатта.
Жумладан, 2020 йилнинг 3 август куни соат 15:30 ларда Нурота тумани Жарма қишлоғида яшовчи А.Х. ўз бошқарувида бўлган “Тико” русумли автомашинани Нурота тумани Жарма қишлоғининг ички йўлдан бошқариб борар эди. Аммо у ўзининг эҳтиётсизлиги сабабли йўлнинг ўнг томонидан чап томонига велосипедда кесиб ўтаётган вояга етмаган
2012 йилда туғилган қишлоқдоши тумандаги 51-сонли мактабнинг 2-синф ўқувчиси Ш.Мни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этди.
Натижада вояга етмаган Ш.М. туман тиббиёт бирлашмасининг дастлабки маълумотномасига кўра, бош мия ёпиқ жароҳати, пастки жағ ёпиқ синиб силжиши тан жароҳатлари олган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот гуруҳи