Bosh sahifa Jamiyat ТОБОРА ЗИЧЛАШАЁТГАН ШАҲАР ВА ТОРАЙИБ БОРАЁТГАН ВИЖДОН СЎРОҒИГА КИМ ЖАВОБ БЕРАДИ?

ТОБОРА ЗИЧЛАШАЁТГАН ШАҲАР ВА ТОРАЙИБ БОРАЁТГАН ВИЖДОН СЎРОҒИГА КИМ ЖАВОБ БЕРАДИ?

0

Сўнгги йилларда Навоий шаҳрида барпо этилаётган янги иморатлар боис кўпқаватли уйлар ораси тобора зичлашиб бормоқда. Ушбу ҳудудларда на бир кенгроқ ҳудуд ва на болалар майдонлари ва на шаҳар экологияси учун фойдали дарахтзорлар бор. Қолаверса, ушбу ҳудудларда янги спорт , маданият саройларини ва янги хиёбонларни кўрмайсиз. Энди бу янги ҳудуддаги аҳоли маданий ҳордик чиқариш, болалар спорт билан шуғулланиши учун шаҳар марказига бориши керакми?
Кишини ранжитадиган яна бир муаммоларидан бири бу микроҳудудлардаги мавжуд неча йиллик дарахлар кесилиб, қаровсиз қолган спорт майдонлари бузилиб, улар ўрнида уйлар қурилмоқда. Шунингдек, ушбу ҳудудларда аввалдан мавжуд уйлар орасига ҳам кўпқаватли иморатлар “тиқиштириляпти”. Дизайн, архитектурага мос тушиши, норматив ҳисоб-китобларга тўғри келиш-келмаслигига ҳам эътибор қилинмаяпти.
Архитекторларда на бир дид на шаҳарнинг замонавий кўркам қилиш учун на бир ғоя бор…. Ягона максад фақат “дом” қуриш! Энди биз шаҳримиз кўркига кўрк қўшадиган, аввалдан мавжуд вилоят ҳокимлиги биноси, “Фарҳод”, “Ширин” маданият саройлари, шунингдек “Спорт саройи” каби биноларни, янгича типдаги сўлим хиёбонларни кўрмаймизми? Иморат қуришда шу ҳудудда яшовчи аҳолининг ҳам фикрлари инобатга олинса эди….
Мисол учун, адлия бошқармаси ва коттежлар ўртасида дўконлар, кафелар бузилиб, ён атрофдаги аҳолининг норозилигига карамасдан 2 та тўққиз қаватли “дом” қурилди. Четдан қаралганда “кизик” манзара… Энди эса “Ричард” кафеси бузилиб, дом қурилади, деган гаплар ҳам бор. Бунинг учун эса кафе ичидаги ва атрофидаги дарахтлар кесилмасидан илож йўқ. Яна бир томони эса ўйингоҳ….

IMG_20200605_100009_454 Хуллас, аҳоли қулайликларни ҳис қилиш ўрнига зичлашаётган шаҳар ва аллакимларнингдир тобора торайиб бораётган виждонинни кўрмоқда, холос.
Истам ОРТИҚОВ,
Навоий шаҳри “Ўзбекистон” маҳалласи.