Bosh sahifa Jamiyat Томди. Керизлик одамларнинг турмуши қандай?

Томди. Керизлик одамларнинг турмуши қандай?

0

Томди туманининг “Кериз” овулидаги фуқаролар ҳар доим давлат хизматини мобил сайёр хизмати жараёнида олишади. Чунки, давлат хизматлари кўрсатишга жиҳозланган махсус автобус ёки “Дамас” автоулови ҳафтада бир марта мазкур овул фуқаролари йиғинида аҳоли мурожаатларини ўрганади. Овул одамларининг таъкидлашича, авваллари ҳеч ким, ҳатто тумандан хокимлик мулозимлари сўраб келмаган. Эндиликда кун ора сайёр қабуллар ва ижтимоий ҳимоя учун кўмакка тайёр давлат идораларининг вакиллари овул аҳлидан хабар олмоқдалар.

Туман марказидан 70 километр олисда жойлашган Керизбулоқда аҳоли сони 1176 та. 98 та хонадонда 132 та оила кун кечиради. Халқ дардини тинглаш, муаммоларини бартараф этиш учун Томди тумани Давлат хизматлари маркази мутахассислари ҳам ташриф буюриб, аҳоли учун кадастр паспортини шакллантириш, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқини давлат руйхатидан ўтказишга ариза юбориш, манзил маълумот ва судланмаганлик ҳақидаги маълумотлар берилди. 11 киши турар жойига кадастр паспортини шакллантириш бўйича ариза берди. 8 нафар фуқаро эса бошқа давлат хизмати турларидан фойдаланди. 

IMG_20200228_065940_651

Ҳудуд одамларининг асосий тирикчилик манбаи чорвачилик ҳисобланади. Овулда умумтаълим мактаби, тиббиёт маскани, мактабгача таълим муассасаси ҳамда қатор тадбиркорлик субъектлари, маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари мавжуд. Якка тартибда тадбиркорлик қилаётган фуқароларга оилавий корхоналар очиш учун имкониятлар ва ҳуқуқий тушунчалар берилди. Тизимга жорий йилнинг 1 мартидан қўшилаётган давлат хизматлари турлари хусусида аҳолига маълумотлар берилди.

Феруз Муродиллаев, Томди тумани ДХМ директори