Bosh sahifa Mualliflardan Томдида газ таъминоти яхшиланди

Томдида газ таъминоти яхшиланди

0

“Мамлакатимизда эпидемик вазият бўлишига қарамай, аҳолини суюлтирилган газ билан ўз вақтида таъминлаш ишлари Қизилқум кенгликлари бағрида жойлашган Томди туманида ҳам, барча карантин талабларига риоя қилинган ҳолда, изчиллик билан давом этмоқда.

Ушбу ҳудудга Зарафшон шаҳрида жойлашган қуввати 49 тонна бўлган “Томди-Ақтақир” газ тўлдириш шаҳобчаси фаолият кўрсатади. Туманда айни вақтда мавжуд 2111 та суюлтирилган газ истеъмолчисига филиал ҳисобидаги 1 дона “ISUZU” русумли автотранспорт воситаси орқали суюлтирилган газ етказиб берилади.
Филиалга қарашли бўлган мавжуд 2325 та газ баллоннинг 2111 таси аҳолига ижара шартнома асосида етказилса, 108 таси “айланма” усул орқали хизмат қилади. 85 та газ баллон захира сифатида филиал омборида сақланяпти.

Аввал хабар қилганимиздек, давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан “Янги Томди” аҳоли пунктини газ қувурлари орқали суюлтирилган углеводородли газ билан бир меъёрда таъминлаш, уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун қулай шароитлар яратиш мақсадида, Газгольдер қурилмаси ўрнатилган эди.

Айни пайтда 186 та хонадон ана шу резервуар сиғим (газгольдер) тизими орқали суюлтирилган газ билан таъминланмоқда. Қолган хонадонларга эса тасдиқланганграфик-режа асосида маиший газ баллонлари орқали суюлтирилган газ узлуксиз равишда етказилади.“Илгари газ баллонлардан фақат овқат тайёрлаш ва сув қайнатишда фойдаланардик. Газгольдер қурилмаси билан энергия тежамкор газ қозонлари орқали уй иситишнинг ҳам имкони бор экан. Айниқса, қишнинг совуқ кунларида бу бизга жуда қўл келди.

— Бизга шундай қулайликларни яратиб бергани учун, аввало, давлатимиз раҳбаридан, хонадонларимизни узлуксиз газ билан таъминлаётган вилоят ҳамда туман газ таъминоти ходимларидан миннатдормиз”, — дейди “Янги Томди” қўрғонида яшовчи Зауре Сейдалиева.

Айтиш керак, қулай шароит, деган тушунча илгари чўллик ҳудудлар аҳолиси учун орзу бўлган. “Барча ислоҳотлар халқ манфаати учун” тамойили асосида эса бугун улар ўзлари хоҳлагандек фаровон ҳаёт кечириш имконига эгалар. “Томдитумангаз” филиали ходимлари ҳам халқ корига камарбаста бўлиш учун масъулиятни янада оширишни мақсад қилган.

“Ҳудудгаз Навоий” МЧЖ матбуот хизмати