Bosh sahifa Jamiyat Томдида “Сунъий ёмғир усулида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни ташкил этиш” лойиҳаси...

Томдида “Сунъий ёмғир усулида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни ташкил этиш” лойиҳаси амалга оширилмоқда

0

Томди туманини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида 25 та инвестициявий лойиҳа амалга оширилмоқда. Жорий йил 31 октябрь ҳолатига  қиймати 4,9 млрд.сўмлик жами 12 та лойиҳа ишга туширилиб, 94 та янги иш ўринлари яратилган. Қолган лойиҳалар ишга тушиш арафасида.

Хусусан, “Агро 2020” МЧЖ томонидан  “Сунъий ёмғир усулида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни ташкил этиш” лойиҳаси амалга оширилаяпти. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва менерал ресурслар қўмитаси томонидан  мазкур МЧЖга бурғу қудуғини қазиб бериш “Ўзбекгидрогеология” давлат унитар корхонасига юкланган. Техникалар корхона ҳудудига келтирилган бўлиб, 120 метр чуқурликда бурғуланган. Бироқ, белгиланган ишлар охирига етказилмаган.

2 ноябрь куни  Навоий вилоят ДСБ бошлиғи А.Бозоровнинг  Томди туманида ўтказилган сайёр қабулида шу каби 3 та инвестициявий лойиҳа алоҳида муҳокама қилиниб, ҳудуд мутасаддилари ва бошқа тегишли масъуллар иштирокида уларнинг ижроси юзасидан мавжуд муаммоларни ҳал этиш чоралари белгиланди.