Bosh sahifa Yangiliklar Томдида янги махсус мактаб очилади

Томдида янги махсус мактаб очилади

0

Томди агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежи биноси ўрнида янги ўқув йилидан табиий фанларни чуқурлаштирилган ҳолда ўқитиш бўйича махсус мактаб-интернат фаолият бошлайди.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 29 сентябрлаги “Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрини комплекс ривожлантириш ҳамда аҳолиси бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ва олис ҳудудларда истиқомат қилаётган иқтидорли болаларга таълим бериш сифатини ошириш мақсадида ташкил этилган мазкур муассасага 7-11-синфларда ўқиш учун 100 нафар ўқувчи қабул қилинади.

Бу ерда йигит-қизлар замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан унумли фойдаланган ҳолда ва илғор педагогик усулларда биология ҳамда кимё фанидан чуқур таълим олишади. Раҳбарият, шунингдек, уларнинг истеъдодини инобатга олган ҳолда турли мустақил илмий-амалий синовлар ўтказишни ҳам режалаштирган.

Шу мақсадда яқинда ёш биологлар, зоологлар, кимёгарлар тўгараклари ташкил этилади.