Bosh sahifa Yangiliklar Томдида янги тикув цехи ишга туширилди

Томдида янги тикув цехи ишга туширилди

0

Янги Томди қўрғонида фойдаланилмаётган таъмирталаб спорт зал биноси ўрнида  “TOMDI LUKS” масъулияти чекланган жамияти томонидан замонавий корхона  — тикув цехи фаолияти йўлга қўйилди.

Ҳозирда цехда 50 нафар хотин-қиз иш билан таъминланган. Улар томонидан Навоий кон-металлургия комбинати ишчи-ходимлари учун иш кийимлари тайёрланмоқда.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрда эълон қилинган “Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ҳамда Зарафшон шаҳрини комплекс ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги”ги қарори ижроси юзасидан амалга оширилди.

Томди туман ҳокимлиги матбуот хизмати.