Bosh sahifa Yangiliklar Томдига Қозоғистондан минг бош туя келтириш ишлари бошланди

Томдига Қозоғистондан минг бош туя келтириш ишлари бошланди

0

Ўзбекистон Республикаси Президен­ти­нинг 2017 йил 29 сентябрдаги “Навоий ви­лоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрини комп­лекс ривожлантириш ҳамда аҳолиси банд­лигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида мазкур ҳудудларни ривиожлантириш борасида бир қатор лойиҳалар белгланган эди.

Унга кўра Томдида чорвачиликни, жумладан туя­чи­лик ва эчкичиликни ривожлан­тириш юзасидан Қозоғистон ва Афғо­нис­тондан минг бош туя, 20 минг бош қўй, 20 минг бош эчки олиб келиш режалаштирилган.

Бугунги кунда Томди туман ҳокимлиги мутасаддилари лойиҳа ижроси юзасидан Қозоғистон давлатида бўлиб, дастур ижроси юзасидан турли шартномалар имзолашмоқда.

Тез орада туялар Учқудуқ орқали туманга олиб келинади.