Bosh sahifa Jamiyat ТОМДИЛИК ОТАХОН 4 ЙИЛ ДЕГАНДА НАФАҚАСИНИ ОЛДИ

ТОМДИЛИК ОТАХОН 4 ЙИЛ ДЕГАНДА НАФАҚАСИНИ ОЛДИ

0

Aбдикаппар Ешмуратов Навоий вилоятининг Томди туманида истиқомат қилади. У киши яшайдиган ҳудуд туман марказидан 100 чақирим нарида “Керегетау” овул фуқаролар йиғини. У ерда аҳоли асосан чорвачилик билан шуғилланади. Абдикаппар ота ҳам чўпон. Томди туман адлия бўлими уйма-уй юриш жараёнида у киши билан танишиб мурожаатини тинглади. Маълум бўлишича, А.Ешмуратовнинг нафақага чиққанига 4 йил тўлган бўлсада, бирор марта нафақа пулини олмаган.

— Бир пайтлар Томди туманида “Ленин” савхози бўларди.Мен ўша ерда 1977 йилдан 1997 йилгача пайвандчи (сваршик) бўлиб ишлаганман. Кейинчалик у ташкилот ёпилди. Тўғриси, шундан сўнг бирор давлат идорасига ҳам ишга кирганим йўқ. Чўпончилик қилиб, рўзғоримни тебратдим. Аммо пенсия ёшига етганимда, ишлаганимни тасдиқловчи хужжатларим тўлиқ бўлмагани учун нафақа пули ололмадим.-дейди А.Ешмуратов

Қонунчиликка кўра, нафақа пули ходимнинг ишлаган даврида пенсия жамғармасига тўлаб борган суғурта бадаллари асосида ҳисобланади. Шунинг учун одатда фуқаролар пенсияга чиқаётган вақтда ишлаган жойларидан пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлагани тўғрисида маълумотномалар йиғадилар.

— Баъзи ташкилотлар бундан бир неча 10 йил олдин ёпилиб кетган. Ана шундай ташкилотларда ишлаган фуқароларнинг суғурта бадалларини тўлаганини тасдиқловчи маълумотномаларни олиш қийин. Шу сабаб, баъзида, бундай шахсларнинг нафақаларини ҳисоблаётганда иш стажларини қўшмай ёзиш ҳолатлари кузатилади. Аммо Вазрлар Маҳкамасинниг “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби” тўғрисидаги қарорида иш стажини ҳисоблашда меҳнат дафтарчалари, улар бўлмаганда корхонанинг бошқа хужжатлари ёки архив ва статистикадан олинган маълумотлар асос бўлиб хизмат қилиши кўрсатиб ўтилган.-дейди Томди туман адлия бўлими бошлиғи Рустам Баракаев

Туман адлия бўлими томонидан А.Ешмуратовнинг 20 йиллик иш стажи борлигини тасдиқлаш учун архив ва статистика ташкилотларидан асослантирувчи хужжатлар йиғилди. Шундан сўнг, туман маъмурий судига шикоят аризаси киритилиб, фуқаро мурожаати қаноатлантирилди.

26 йиллик иш стажига эга Билал Таженов ҳам ана шундай масала билан мурожаат қилганди. У “ГПЗ ТОМДИ”савхозида 1974 йилдан 2000 йилгача иш фаолиятини олиб борган. Айни пайтда ташкилот тугатилган. Туман адлия бўлими аралашуви билан мазкур мурожаат ҳам ижобий ҳал этилиб, отахон нафақа пулларини олмоқда.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз, Томди туман адлия бўлими томонидан 2019 ва жорий йилнинг шу даврга қадар 30 дан ортиқ фуқароларга пенсия масалалари бўйича амалий ёрдам кўрсатилган.

Навоий вилояти адлия бошқармаси Ахборот хизмати.