Bosh sahifa Jamiyat ТОМОРҚА МАДАНИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШ ДЕПУТАТЛАРНИНГ ҲАМ МУҲИМ ВА ДОЛЗАРБ ВАЗИФАСИ

ТОМОРҚА МАДАНИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШ ДЕПУТАТЛАРНИНГ ҲАМ МУҲИМ ВА ДОЛЗАРБ ВАЗИФАСИ

0

Давлатимиз раҳбари иштирокида жорий йилнинг 8 апрель куни ўтказилган томорқачиликни ривожлантиришга бағишланган видеоселекторда ҳар бир томорқа эгаси бир йилда уч маротаба ҳосил олишга алоҳида эътибор қаратиши лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

 Бу бежиз эмас, албатта. Сабаби биргина вилоятимизнинг ўзида жами 11,5 минг гектар томорқа ерлари мавжуд. Улардан оқилона фойдаланиш аҳолини арзон ва сифатли полиз маҳсулотлари билан таъминлашга хизмат қилади. Шуни инобатга олиб, депутатлар томонидан ҳам мазкур масалага алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Сув – зар, сувчи – заргар, деганларидек, томорқадан яхши даромад олиш, аввало сув таъминотига боғлиқ. Депутатларга келиб тушаётган мурожаатларнинг аксарияти айнан мана шу масала билан боғлиқ.

Яқинда Кармана туманининг Хазора қишлоғи аҳолисидан худди шундай мурожаат келиб тушди. Яъни, ҳудудга борадиган сув йўли – катта ариқнинг узоқ вақт тозаланмагани оқибатида сув етиб келиши қийинлашган экан.  

IMG_20200419_133334_286

Бугунги давр айни экин-тикин даври. Вақт кутиб турмайди. Томорқаларга сув керак. Шуни инобатга олиб, ариқнинг бир километр қисми тозаланиб, сув оқими яхшиланди. 

Аҳоли томорқаларидан нечоғли самарали фойдаланаётгани масаласи бевосита маҳаллаларга чиққан ҳолда ҳам ўрганилмоқда. Бу борадаги илғор тажрибага эга инсонлар меҳнати эътироф этилиб, уларнинг тажрибасини кенг ёйишга ҳаракат қилиняпти. 

Азиз СУВОНОВ, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати.