Bosh sahifa Jamiyat Томорқаси экилмаган 49 нафар фуқарога ер солиғи уч баробарга оширилди

Томорқаси экилмаган 49 нафар фуқарога ер солиғи уч баробарга оширилди

0

Нурота туманидаги 25 та, Хатирчидаги 5 та, Конимехдаги 4 та, Навбаҳордаги 15 та хонадон  эгасига ­– томорқасига экин экмаган, ундан самарасиз фойдаланган жами 49 нафар фуқарога 2018 йил учун 11,8 миллион сўм қўшимча солиқ ҳисобланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 мартдаги “Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, шунга асосан ердан самарали фойдаланишни ташкил этиш, мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.

Унга кўра, аҳоли ерларида мевали ва манзарали дарахтлар экилмаганлиги, чорва моллари сотиб олинмаганлиги, иссиқхона барпо этилмаганлиги, шу жумладан, ер участкаси ободонлаштирилмаганлиги аниқланса, махсус ишчи-гуруҳи томонидан огоҳлантириш хати тайёрланади ва деҳқон хўжалиги бошлиғи ёки томорқа ер эгасига берилади. Белгиланган муддатда ер эгаси камчилкни бартараф этмаса ер солиғининг уч баробари миқдорини қўллаш юзасидан туман давлат солиқ инспекциясига тақдимнома киритилади. Шу тариқа, фуқароларга қўшимча солиқ ҳисобланади.

Орзумурод  УМАРОВ, Навоий вилоят ДСБ бўлим бошлиғи.