Bosh sahifa Yangiliklar “Тоза ҳудуд” ДУК Нурота туман филиали янги бинода иш бошлади

“Тоза ҳудуд” ДУК Нурота туман филиали янги бинода иш бошлади

0

Вилоят “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси Нурота туман филиали учун замонавий маъмурий бино барпо этилди. Таъкидлаш керак, фойдаланишга топширилган мазкур бино республикамизда “Тоза ҳудуд” ДУК учун қурилган иншоотларнинг дастлабкисидир.

Ушбу объект 600 миллион сўм маблағ эвазига “Ашраф” хусусий корхонаси томонидан бунёд этилди.

15

Объектнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Ойбек Адҳамжонов иштирок этди.