Bosh sahifa Jamiyat Трикотаж: вилоятимиз бизнесининг истиқболли соҳаси

Трикотаж: вилоятимиз бизнесининг истиқболли соҳаси

0

Юртимизда тадбиркорлик соҳасининг кенг ривожланаёт­гани ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиб, маҳсулот турлари кўпа­йи­ши ҳамда янги иш ўринлари яратилишини таъминламоқда.

Жумладан, соҳадаги истиқбол­ли корхоналардан бири «Қизил­қум по­ли­пропилен» масъулияти чеклан­ган жамиятида олиб бо­рилаётган саъй-ҳаракатлар фик­ри­миз тасди­ғидир. Вилоятимиз­даги мазкур кор­хонанинг «MIR TEX» — воҳамиз бизнесининг истиқболли соҳаси ­- тайёр трикотаж моллари иш­лаб чиқарувчи тикув цехида дастлаб 20 нафар ходим иш бошлаган бўлса, бугунги кунда бу ерда 125 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланган. Корхона­да буюртма асосида эркаклар, аёл­лар ва бола­лар уст-бошлари ҳамда спорт кийим­лари тикилмоқда. Ўтган йили цех ташқи бозорга 150 мил­лион сўм­лик маҳсулот чиқарди.

— 2014 йилда ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкнинг Навоий бўли­мидан 50 миллион сўм кредит олиб, тикув машина­лари харид қил­дик, — дейди МЧЖ раҳ­бари А. Бо­бо­қу­лов. — Замонавий даст­гоҳла­римиз кў­пайгач, маҳсулот ишлаб чиқа­риш ҳажми ҳам, тури ҳам ортди. Бугунги кунда тайёр трико­таж кийим-кечакла­римиз хорижда ҳам, ай­ниқ­са, Россияда харидоргир бўлмоқда.

Цех жамоаси­га таж­ри­бали усталар касб сир-асрорла­ри­ни ўргатиб кел­моқда. Хо­димлар учун автобус қат­нови, шунинг­дек, бе­­пул иссиқ овқат ташкил этил­га­ни улар учун яна бир қулайлик саналади.

— Бир йилдан буён ушбу корхо­нада фаолият юритиб келяпман, — дейди навбаҳорлик Ч. Раҳма­то­ва. — Астойдил ишлашга доимо эътибор қаратаман. Тайёрлаётган маҳсулотимиз дунё бозорига чиқа­ётганлигидан мамнунмиз. Бу барча­мизга янада масъулият юклаб, ўзга­ча завқ бермоқда.

Айни пайтда цехда ойига 50-60 мингтагача кийим-кечак ишлаб чиқа­рилади. Уларнинг экспорти ишнинг сифатли бўлишини тақозо этиб, мутахассислар тайёр маҳсу­лотларни кўздан кечириш жара­ёни­га алоҳида эътибор қаратишади.

Таъкидлаш керак, давр масъ­улия­тини чуқур англаган тадбир­кор­ла­ри­миз мавжуд имкониятлар­дан са­ма­рали фойдаланиб, янги-янги лойи­ҳалар устида иш олиб бормоқ­да. Бу эса ўзлари учун ҳам, халқ ман­фаати йўлида ҳам наф келтиряпти.

З.БОБОЕВА.