Bosh sahifa Iqtisodiyot Туркиялик инвестор Зарафшонда томчилатиб суғоришни йўлга қўймоқчи

Туркиялик инвестор Зарафшонда томчилатиб суғоришни йўлга қўймоқчи

0

Зарафшон шаҳрига Эрон, Туркия ва Хитой давлатларидан бир гуруҳ ишбилармон доиралар вакиллари ташриф буюриб, ҳудуднинг иқтисодий салоҳияти ҳамда бўш турган бинолар билан танишди.

Шаҳар ҳокими А. Раззоқов билан бўлиб ўтган учрашувда инвесторлар томонидан билдирилган томчилаб суғориш технологияси асосида деҳқончиликни йўлга қўйиш ҳамда пойафзал ишлаб чиқариш каби лойиҳалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, чет эллик ҳамкорларнинг “Зарафшан цемент строй” масъулияти чекланган жамияти негизида янги қувватларни ишга туширилиши учун 200 минг АҚШ доллари миқдорида сармоя киритиш таклифи маъқулланди. 100 нафарга яқин аҳолининг бандлиги таъминланадиган янги цех йил якунига қадар фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда.