Bosh sahifa E'tirof Уч нафар вилоятдошимиз давлат мукофотига эга бўлди

Уч нафар вилоятдошимиз давлат мукофотига эга бўлди

0

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 10 августдаги «Мамлакатимиз қурилиш соҳаси ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонига муво­фиқ юртимиз қурилиш соҳасидаги кўп йиллик сама­рали меҳнати, амалга оширилаётган кенг кўламли бун­ёдкорлик ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, қурилиш индустрияси ва миллий меъморчиликни ривожланти­риш, тизимга илғор технологияларни жорий этиш, замонавий бино ва иншоотларни барпо қилиш, шаҳар, қишлоқларимиз қиёфасини тубдан ўзгартиришдаги катта хизматлари учун бир гуруҳ соҳа идойилари тақдирландилар.

Улар орасида вилоятимиз вакиллари ҳам бор. Жумладан, «Қизилқумцемент» акциядор­лик жамиятининг майдалаш бўлинмаси бошлиғи Ҳусниддин Ортиқов ҳамда Қизилте­па туманидаги «Шарқ қурилиш сервис» масъулия­ти чекланган жамияти бош директори Шухрат Шарипов «Меҳнат шуҳрати» ордени, Нурота туманидаги «Фаррух-Зарина» хусусий иш­лаб чиқариш кичик корхонасининг ғишт терувчи­лар бригадаси бошлиғи Эркин Комилов «Шуҳрат» медали билан мукофотланди.

Ватанимизнинг юксак мукофотлари муборак бўлсин, азиз юртдошлар!