Bosh sahifa Bu qiziq Уч нафар “Зулфиячи қиз”ни тарбиялаган мураббий

Уч нафар “Зулфиячи қиз”ни тарбиялаган мураббий

0

Учқудуқ туманидаги “Лочин” спорт мажмуасида фаолият юритаётган олий тоифали мураббийи Алишер Шодмоновнинг уч нафар шогирди Зулфия номидаги давлат мукофотига эришган.

Жокуяр устоз саккиз йилдан буён ёш дзюдочи ва самбочиларга спорт сирларини ўргантиб келмоқда.

Алишер Шодмонов тарбиялаган уч нафар дзюдочи қиз — Ирода Жуманова 2015 йилда, Дилноза Камолова 2017 йилда ва Маҳлиё Маннонова 2018 йилда Зулфия номидаги давлат мукофотига сазовор бўлди.

Ирода Жуманова дзюдо бўйича спорт устаси, ёшлар ўртасида Осиё очиқ кубогида 1-ўринни қўлга киритган. Дилноза Камолова ҳам дзюдо бўйича спорт устаси, уч карра Осиё очиқ кубоги ғолиби. У дзюдо, миллий кураш, самбо кураши бўйича 13 карра Ўзбекистон, бир карра Осиё чемпионлигига сазовор бўлган. Маҳлиё Маннонова дзюдо бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси, 2014 йилда Хитой давлатида Гонконг шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида кумуш медални, 2015 йил Таиландда ўтказилган Осиё чемпионатида иккинчи ўринни, 2016 йил Ҳиндистоннинг Кочи шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритган.