Bosh sahifa Yangiliklar Учқудуқда 4 миллиард сўмлик янги боғча иш бошлади

Учқудуқда 4 миллиард сўмлик янги боғча иш бошлади

0

Учқудуқда “Joy of babies” номли мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.

Янги объектнинг очилиш маросимида туман ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар ва маҳалла аҳли иштирок этиб, унда ёш авлодни ҳар томонлама баркамол тарбиялаш йўлида амалга оширилаётган ишлар алоҳида таъкидланди.

IMG_0141

Инвестиция дастури асосида 125 ўринга мўлжалланган муассаса қурилишига қарийб 4 миллиард сўмга яқин маблағ сарфланди. Бу ерда болажонларни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш учун барча шароит яратилган. Машғулот хоналари зарур жиҳозлар, кўргазмали қуроллар, ўқув қўлланмалари билан таъминланган. Муассасада  5 та гуруҳда 150 нафар кичкинтой таълим-тарбия олади.

Учқудуқ туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.