Bosh sahifa Jamiyat Учқудуқда «Болажон» номли нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти йўлга қўйилди

Учқудуқда «Болажон» номли нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти йўлга қўйилди

0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Учқудуқ тумани “Навоий” маҳалласида давлат-хусусий шерикчилик асосида “Болажон” номли нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти йўлга қўйилди.

Муассаса ҳам педагог ҳам тадбиркор Гулруҳ Юсупова ташаббуси билан барпо этилиб, 25 нафар кичкинтойни ўз бағрига олди. Болажонлар бу ера таълим-тарбия олишлари баробарида рус ва инглиз тилларини ҳам ўрганишади. Рақс, расм, шашка, ментал-математика тўгаракларида кўникмаларини шакллантирадилар.
Тарбияланувчилар 4 маҳал овқаланишади, уларга 2 нафар тарбиячи ва 2 нафар ёрдамчи тарбиячи таълим-тарбия беришади. Эътиборлиси, муассасага қабул қилишда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига имтиёзлар мавжуд.
“БОЛАЖОН” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросимида маҳалла аҳли, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Болажонларга байрамона кайфият улашган маросимда туман ҳокими С.Ҳамроев сўзга чиқиб, болаларнинг ҳар томонлама етук инсон бўлиб улғайишлари, Ўзбекистон Республикасида белгиланган мактабгача ёшдаги болалар таълим-тарбиясига қўйиладиган давлат талаблари ижросини бажариш учун муассасада барча имкониятлар яратилганлигини таъкидлади.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати