Bosh sahifa Yangiliklar Учқудуқда “Халқ кутубхонаси” ташкил қилинди

Учқудуқда “Халқ кутубхонаси” ташкил қилинди

0

Учқудуқда корхона-ташкилот раҳбарлари ҳамда депутатлар 10 тадан  китоб жамғариб, “Халқ кутубхонаси”ни ташкил этишди. Шу тариқа тўпланган 400 донага яқин  ўзбек, қозоқ ва рус тилларидаги бадиий, тарихий ҳамда сиёсий адабиётлар Жузқудуқ овулидаги 2-умумий ўрта таълим мактабига берилди. Бу ерда мўъжаз “Халқ кутубхонаси” ташкил қилинди.

IMG_0041
– “Халқ кутубхонаси”ни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад, оилаларда, айниқса, ўқувчи-ёшлар ва аёллар ўртасида халқимизнинг бой маданий мероси, миллий қадриятларимизни кенг тарғиб қилиш, хусусан, китоб ва китоб мутолаасига қизиқишни оширишдир, — дейди туман ҳокими С.Ҳамроев. – Бу юртдошларимизни эзгу ишларга кенг сафарбар этиш, жамиятнинг китобхонлик даражасини юксалтириш, оилалардаги маънавий муҳит барқарорлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Янгидан ташкил этилган “Халқ кутубхонаси”  жамоатчилик зиё масканининг очилиш маросимида истеъдодли ёш ижодкорлар томонидан намойиш этилган бадиий дастур, ўқилган шеър ва ғазаллар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Учқудуқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.