Bosh sahifa Yangiliklar Учқудуқда манғитлар даври тангаси топилди

Учқудуқда манғитлар даври тангаси топилди

0

Яқинда НКМК Шимолий кон бошқармасида ўтказилган товар моддий бойликларни ҳисобга олиш текширишлари жараёнида 19-20 асрга тегишли заргарлик буюмлари топилди.

Шундан сўнг ноёб ашёлар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Бадиий экспертиза бўлимига юборилиб, мутахассислар хулосаси олинди. Унга кўра заргарлик буюмлари бадиий ва этнографик аҳамиятга эга. Уларнинг энг кадимгиси манғитлар тангаси бўлиб, у 1885-1910 йилларда Бухорода ҳукмронлик қилган Абдулаҳадхон даврида зарб қилинган ва танганинг ёши қарийб 130 йилни ташкил этади.

Нодир топилмалар бугунги кунда Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида ­­- НКМК тарихи музейида сақланмоқда.