Bosh sahifa Yangiliklar Учқудуқда туман ҳокимининг янги ўринбосари номзоди тасдиқланди

Учқудуқда туман ҳокимининг янги ўринбосари номзоди тасдиқланди

0

Халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгашининг навбатдаги ХХХ сессиясида депутатлар томонидан туман ҳокимининг 2018 йил 27 февралдаги «Базаров Азим Даникуловични туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлаш тўғрисида»ги ҳамда 2018 йил 7 майдаги «Камолова Мубина Бахшуллаевнани Учқудуқ туман ҳокимлиги «Оила» маркази бўлими раҳбари этиб тайинлаш тўғрисида»ги қарорлари тасдиқланди.

1529601563_img_4764

Бундан ташқари, сессияда секторлар, мактабгача таълим муассасалари фаолияти, тадбиркорлик масалалари билан боғлиқ жами 10 дан ортиқ масала муҳокама қилинди. Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган салбий ҳолатларни бартараф этиш юзасидан ҳар бир секторда амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, аниқланган муаммо ва камчиликлар таҳлил этилиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди.