Bosh sahifa Yangiliklar Учқудуқда меҳр-мурувват ҳафталиги ўтказилди

Учқудуқда меҳр-мурувват ҳафталиги ўтказилди

0

Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Учқудуқ туманида 1-8 декабрь  кунлари меҳр-мурувват ҳафталиги ўтказилди.

Ҳафталик доирасида ҳамкор ташкилотлар томонидан 21 та кўмакка муҳтож оилага 4 миллион сўмдан ортиқ озиқ-овқатлар ҳамда маиший техникалар берилди.

Туман  марказидаги “Асилбек” тўйхонасида “Инсон – қадри азиз!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда 40 нафар тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болалар иштирок этди. Дастурхон атрофига йиғилган болажонларга  ширинликлардан иборат совғалар улашилди.

IMG_9771

“Қизилқум” маданият уйи ҳамда Болалар мусиқа ва санъат мактаби бадиий жамоаларининг чиқишлари байрам иштирокчилари томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.