Bosh sahifa Jamiyat УЧҚУДУҚДА ОИЛАВИЙ БОҒЧАЛАР СОНИ 12 ТАГА ЕТДИ

УЧҚУДУҚДА ОИЛАВИЙ БОҒЧАЛАР СОНИ 12 ТАГА ЕТДИ

0

Янгидан барпо этилган “Марварид”, “Камалак”, “Кўзмунчоқ”, “WUNDERKINDS” ОНМТТ лари рус ва инглиз тилларига ихтисослаштирилган.
Санжар Тошев, Мунира Тўраева, Дилафрўз Икромова ва Мушарраф Тўраева томонидан ташкил этилган таълим муассасаларининг ҳар бири 14, 22, 25 ўринли бўлиб жами 86 нафар кичкинтойни ўз бағрига олди.
Эътиборлиси, уларнинг ҳар бирида 3-4 нафардан жами 19 нафар опа-сингилларимиз доимий иш билан таъминланди.IMG_20200917_115217_335Янги иш бошлаган юқоридаги муассасаларда болаларни мактаб таълимига тайёрлаш, интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, ҳар жиҳатдан етук ва баркамол вояга етишлари учун зарур барча шароитлар яратилган.
Жорий йил давомида яна 3 та оилавий болалар тарбия масканларининг ишга туширилиши кўзда тутилган бўлиб, ОНМТТ сони 12 тага етказилади.