Bosh sahifa Jamiyat Учқудуқда қор ёғиб ўтди!

Учқудуқда қор ёғиб ўтди!

0

Оқ, оппоқ зарраларга кафтимни тутаман. Қўлимга қўнган қорнинг гулнусха шаклини илғашга улгурмай у эриб кетади ва бундан худди ёш боладек ўкинаман. Кафтимга келиб тушаётган зарраларга синчиклаб кўз тикади. Йўқ, улар мен билан ўчакишгандек, қўлимда узоқ турмай эришда давом этади.
Сўнгра, кафтимга қўнганда илғаб қолганим — нақшинкор қор парчаларининг бари бирдек чиройлилигини ҳис қиламан. Қор осмондан тушяпти, балки у ўз шаклини юлдузлардан олгандир, деган ўй келади хаёлимга. Ахир, ҳар бир юлдуз ўзгача кўринишга, ўзгача жозибага эга, қорга улар нусха бергандир.
Атрофга кўз тикиб, қорнинг жозибаси барибир рангида, унинг оппоқлигида деб ўйлайман. Бу фикр илгари ҳеч кимнинг хаёлига келмагандек, ушбу ҳақиқатни кимгадир айтгим, уни бутун дунёга маълум қилиб, ҳайқиргим келади.
Шу боисдан, Сиз  азиз каналимиз аъзолари билан ушбу кечинмаларимни бўлишгим келди.
Ҳа, Учқудуқда қор ёғиб ўтди!
Учқудуқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.