Bosh sahifa Yangiliklar Учқудуқда сунъий кўл барпо этилади

Учқудуқда сунъий кўл барпо этилади

0

Мамлакатимиз раҳбарининг жорий йил март ойида вилоятимизга ташрифи чоғида Учқудуқ тумани аҳолиси учун оммавий дам олиш маскани қурилиши белгиланган эди.

Бугунги кунда Учқудуқ шаҳри ҳудудида сунъий кўл мажмуасини барпо этиш юзасидан “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси томонидан янги объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган. Умумий майдони 10 гектарни ташкил этадиган 13 миллиард сўмлик дам олиш маскани катамаран ва қайиқларда учиш, сув юзасида сайр қилиш, қуруқликда эса истироҳат боғи, мусиқали фаввора, овқатланиш шохобчалари, волейбол ўйингоҳи, теннис майдончаси ҳамда чўмилиш соҳили барпо этилиши кўзда тутилган.