Bosh sahifa Jamiyat УЧҚУДУҚДА ЁШ ДАСТУРЧИЛАР ТЎГАРАГИ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

УЧҚУДУҚДА ЁШ ДАСТУРЧИЛАР ТЎГАРАГИ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

0

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Азму шижоатли халқимиз тарихимизнинг янги саҳифасини яратишга қодир” мавзусида Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномасини тақдим этди.
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Ўзбекистонни ривожланган мамлакатга айлантиришдек олий мақсадга эришиш учун барча соҳадаги ислоҳотлар илм-маърифат ва инновацияга ёндошган ҳолда амалга оширилмоқда.
Шу мақсадда Президентимиз таклифига кўра, 2020 йил мамлакатимизда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” дея номланди.
“Халқимиз шуни билиши керак: олдимизда узоқ ва машаққатли йўл турибди. Барчамиз жипслашиб, тинимсиз ўқиб-ўргансак, ишимизни пухта ва унумли бажарсак, замонавий билимлари эгаллаб, ўзимизни аямасдан олдинга интилсак, албатта, ҳаётимиз ва жамиятимиз ўзгаради, деди Шавкат Мирзиёев.
Мурожаатномада ахборот коммуницион технологиялари соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида хорижий ҳамкорлар билан биргаликда “1 миллион дастурчи” лойиҳаси амалга оширилаётгани айтиб ўтилди.
Шунингдек, куни кеча вилоят ҳокими Қ.Турсуновнинг туманимизга ташрифи давомида иқтидорли ўқувчиларни соҳага қизиқишларини ошириш, кўникмаларини рағбатлантиришга қаратилган қатор топшириқлар берилган эди.
Шунга мувофиқ, бугун ахборот коммуницион технологияларига қизиққан 59 нафар ўқувчи-ёшлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежига жам бўлишди. Уларни бу ерга тўплашдан мақсад эса, келгусида ёшларни ахборот коммуницион технологиялари соҳасига йўналтиришдан иборатдир.
Туман ҳокими ўринбосари М.Шамуратов, Шимолий кон бошқармаси ахборот коммуницион технологиялари маркази бошлиғи Б.Бозоровлар Учқудуқ туман ёшлари бошқа тенгдошлари каби ахборот коммуницион технологияларига қизиқиши юқорилигини, уларнинг бу кўникма ва билимларини янада орттириш муҳим вазифа эканлигини алоҳида таъкидладилар.

IMG_20200207_070419_454Шу куни мактаблардан саралаб олинган 59 нафар иқтидорли ўқувчи “Ёш дастурчилар” тўгарагига аъзоликка қабул қилинди. Тўгарак машғулотлари ҳафтада уч марта, Шимолий кон бошқармаси ахборот коммуницион технологиялари маркази малакали дастурчилари ҳамда информатика фани ўқитувчилари томонидан олиб борилади.
Ишонамизки, яқин келажакда ушбу тўгарак тарбияланувчилари бўлган салоҳиятли ёшлар мамлакатимизда илм-фанни янада равнақ топтиришга, рақамли иқтисодиётнинг ривожланишига баҳоли қудрат ўз ҳиссаларини қўшадилар.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.