Bosh sahifa Yangiliklar Учқудуқда «Ёшлар боғи» лойиҳаси старт олди!

Учқудуқда «Ёшлар боғи» лойиҳаси старт олди!

0

2020 йилнинг 20 февралидан 20 апрелига қадар давом этадиган ушбу акция жараёнида 10 гектарли боғ атрофида кўкаламзорлаштириш, манзарали дарахт кўчатларини экиш ишларини тизимли ҳамда уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсад қилинди.

Мазкур акцияда жажжи Гулрухсор ҳам иштирок этди. У эндигина 3 ёшга кирди.
Бугун акция доирасида ерга қадалаётган ниҳол билан бирга Гулрухсор ҳам қуёшга кўкка интилиб ўсаверади.

…Орадан йиллар ўтиб, жажжи Гулрухсор эл корига ярайдиган, ватан манфаатига хизмат қиладиган етук инсон бўлиб вояга етади. У эккан ниҳол эса азим дарахтга айланиб, ўз соясида неча-неча инсонларни қизилқумнинг шиддатли табиатидан омон олиб ўтади.

Учқудуқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.