Bosh sahifa Yangiliklar Учқудуқдаги профилакторий президент топшириғи билан 2 миллиард сўмга капитал таъмирланмоқда

Учқудуқдаги профилакторий президент топшириғи билан 2 миллиард сўмга капитал таъмирланмоқда

0

Президентимизнинг жорий йил апрель ойида вилоятимизга ташрифи чоғида аҳолига кенг қулайлик яратиш мақсадида Учқудуқ туманидаги “Кончи” даволаш-профилакторийсини капитал реконструкция қилиш ва мазкур муассасани янги замонавий тиббий техникалар билан таъминлаш белгиланган эди.

Шундан сўнг, мазкур муассасада қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Бугунги кунда ҳам давом этаётган бунёдкорлик ишлари “Азим-Аваз келажаги”, “Хит трейдинг”, “Бекзод Келажак Нур” каби корхоналар томонидан олиб борилаётган бўлиб, объектнинг жами лойиҳа қиймати 2 миллиард сўмни ташкил этади. Ҳозирда бинонинг ташқи ва ички қисмида пардозлаш ишлари, эшик-ромлар ўрнатиш ҳамда бошқа юмушлар бажарилмоқда.

Бир мавсумда 90 кишини қабул қилиш имконига эга даволаш-профилакторийсида бир йил давомида 2070 нафар ишчи-хизматчи ва уларнинг оила аъзолари ўз соғликларини тиклашади. Муассасага 1 миллиард сўмлик энг сўнгги русумдаги тиббий ускуналар олиб келиниши белгиланган.