Bosh sahifa Jamiyat Учқудуқлик ва зарафшонлик ёшлар бир даврада жам бўлди. Мақсад…

Учқудуқлик ва зарафшонлик ёшлар бир даврада жам бўлди. Мақсад…

0
Айтишларича, қаерда эътиборсизлик, боқибеғамлик ва бефарқлик бўлса, унда албатта жамият учун хавфли бўлган иллатлар урчади. Бу иллатлар нафақат жамиятни, балки бутун бошли бир давлатнинг таназзулига сабаб бўлиши мумкин. Айниқса, ёшлар тарбияси ва маънавиятига фақатгина  тушунтириш ишларини олиб бориш билан  ижобий натижага эришиш мумкин. Давлат хизматлари Агентлигининг Навоий вилояти бошқармаси кадрлар бўлими ҳамда  давлат хизматлари марказлари устидан назорат бўлими маъcуллари томонидан хокимлик, ички ишлар, прокуратура ва адлия бўлими ҳамкорлигида Зарафшон шаҳар ҳамда Учқудуқ тумани ёшлари билан учрашув ўтказдилар.
Унда қатнашчиларга жиноятчиликни олдини олиш, коррупция ҳолатларига барҳам бериш, фуқаро мурожаатларига эътибор, китобхонлик ва оилаларда фарзанд тарбиясига масъуллик мавзусида фикр мулоҳазалар билдирилди. Учрашув очиқ савол жавоб тарзида ўтказилди. Ёшларнинг  муаммолари ва мурожаатлари тингланди. Маҳалла, таълим даргоҳи ва ота оналар ўртасидаги муносабат хусусида баҳс мунозаралар бўлди. Бугун ёшларнинг таълим олиши ва китобхонлик даражасига баҳо берилди. Айниқса, уларнинг аксариятида кузатилаётган комьпютер саводхонлиги салоҳияти эътироф этилди.
Таъкидландики, интернетдан фақат ижтимоий тармоқлардан кириб маълумот ёки хабар олиш учун эмас, балки манфаатли юмуш мақсадида фойдаланиш ўринлидир. Дейлик, бирор бир йигит ёки қиз бизнес ғоясини амалга ошириш учун  тадбиркорлигини давлат рўйхатидан ўтказишни ахборот коммуникация тармоқларидан онлайн фойдаланган ҳолда амалга ошириши мумкинлиги тарғиб этилди. Ёки оиласига бирон бир турдаги маълумотнома керак бўлса, давлат хизматлари марказларига бормай, уни уйда ўтириб амалга ошириш учун ҳам вақт, ҳам маблағ сарфламасдан олиш имкониятлари тушунтирилди. Учрашув савол-жавоб тарзда қизғин-баҳс мунозаралар жараёни билан мазмунли ўтди.
Алишер НУРМАМАТОВ,
ДХА Навоий вилояти бошқармаси
Кадрлар бўлими бош маслаҳатчиси