Bosh sahifa Jamiyat Учқудуқ тумани ҳокими байрам муносабати билан болажонларга китоблар совға қилди

Учқудуқ тумани ҳокими байрам муносабати билан болажонларга китоблар совға қилди

0

1 – июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан туман ҳокими С.Хамроев болажонларни қутлади. 10-сон МТТда ташкил этилган байрам тадбирида 12 нафар кичкинтой иштирок этди.

IMG_20200602_100050_255

Улар туман ҳокимлиги томонидан ўтказилган “КИТОБХОНЛИК”, “МЕН УЙДАМАН, СИЗ-ЧИ?!”, “15 – МАЙ ОИЛАМИЗНИНГ БАЙРАМИ” онлайн танловлари ғолиб ва совриндорлари.
Туман раҳбари болажонларни қутларкан: “Сизни еру-кўкка ишонмай, ҳар нарсадан мўътабар деб билгувчи, ардоқлаб тепапоя қилаётган қадрли ота-онангиз бахтига комил инсонлар бўлиб вояга етингиз!” дея эзгу тилакларини билдирди.
Кичкинтой совриндорлар туман ҳокимининг ТАШАККУРНОМАСИ ҳамда китоблардан иборат совғаларни қабул қилиб олдилар.

IMG_20200602_100044_153