Bosh sahifa Yangiliklar Учинчи мавсумда пиллакорларимиз 113 тонна ҳосил йиғди

Учинчи мавсумда пиллакорларимиз 113 тонна ҳосил йиғди

0

Жорий йилда вилоятимиз пиллакорлари белгиланган жами 800 тонна ўрнига 801,3 тонна пилла етиштириб, республикамизда етакчилар қаторида шартномавий режани бажариб бўлишди.

Учинчи мавсумда вилоят бўйича 2250 қути ипак қурти боқилиб, 113 тонна ҳосил олинди. Соҳада кластер тизимининг жорий этилгани пиллачилик истиқболини таъминлаётир.