Bosh sahifa Yangiliklar Учқудуқда ҳостел ва замонавий савдо мажмуаси ишга тушди

Учқудуқда ҳостел ва замонавий савдо мажмуаси ишга тушди

0

Учқудуқ шаҳрида “GREEN HOUSE HOSTEL” фойдаланишга топширилди.  Бир вақтнинг ўзида 7 нафар меҳмонга хизмат кўрсатадиган бу масканда дам олувчилар учун зарурий шарт-шароитлар яратилган. Корхона  раҳбари Алексей Брусенскийнинг таъкидлашича, меҳмонхона имтиёзли кредит маблағлари асосида замонавий кўринишга келтирилган.

Яна бир объект эса “UCHQUDUQ DEST DREAM INVEST” МЧЖ  томонидан бунёд этилди. Икки қаватли савдо мажмуасида  фотостудия, маиший техника ҳамда кийим-кечак билан савдо қиладиган дўконлар жойлашган. Бинонинг иккинчи қавати тўйхонага мўлжалланган бўлиб, июнь ойида фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда.

— Ушбу савдо мажмуаси замонавий дизайн асосида бунёд этилди, дўконлар, йўлаклар кенгайтирилиб, сотувчию харидорлар учун қўшимча қулайликлар яратилди. Бунга мисол тариқасида, дўконларнинг шаффоф ойнаванд асосга эга бўлганини  кўрсатиш мумкин, — дейди биз билан суҳбатда “UCHQUDUQ DEST DREAM INVEST” МЧЖ раҳбари Абдуаҳад Сатторов.

 Учқудуқ туман ҳокимлиги Матубот хизмати.