Bosh sahifa Jamiyat Умумдавлат акцияси якунлари: навоийлик беш ярим минг фуқаро яшаб турган уйига мулк...

Умумдавлат акцияси якунлари: навоийлик беш ярим минг фуқаро яшаб турган уйига мулк ҳуқуқи расмийлаштиришни сўраган

0

Маълумки, ўзбошимчалик билан қурилган уйларга эгалик ҳуқуқи бериш бўйича умумдавлат акцияси 1 майда якунига етади. Навоий вилояти бўйича давлат хизматлари марказлари ходимлари томонидан олиб борилаётган тарғибот тадбирлари туфайли кейинги икки кун ичида мурожаатлар сони кескин ортди. Масалан, Хатирчи туманида давлат хизматлари марказида кунига 30-35 нафар фуқаро аризаси қабул қилинаётган бўлса, Кармана, Қизилтепа туманларида 35-45 нафаргача  фуқаролар ўзбошимчалик билан қурган уйларига мулк ҳуқуқини эътироф этишини истаб мурожаат қилмоқдалар.

photo_2019-04-09_18-56-11

Ушбу масалада вилоят буйича бугунга қадар 5518 нафар фуқаро давлат хизматлари марказига мурожаат қилган. Комиссия томонидан ижобий деб топилган аризалар сони 2014 та, шундан 1412 нафар фуқаронинг уй-жойига мулк ҳуқуқи тикланди. 2236 та мурожаат эса кўриб чиқиш жараёнида.

Азиз фуқаролар, ўзбошимчалик билан қурилган кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини эътироф этиш бўйича эълон қилинган умумдавлат акцияси тугашига жуда оз фурсат қолди.  Шошилинг, яшаб турган уйингизни қўлдан бой берманг.

Аслиддин ОРЗИЕВ, ДХА Навоий вилояти бошқармаси бош маслаҳатчиси.