Bosh sahifa Jamiyat Қурилиш объектида бахтсиз ҳодиса туфайли ёш йигит вафот этди

Қурилиш объектида бахтсиз ҳодиса туфайли ёш йигит вафот этди

0

Мазкур ҳодиса Навоий шаҳрида олиб борилаётган кўпқаватли уйлар қурилишининг бирида 2 июль куни содир бўлган. Аниқланишича, Навбаҳор туманида истиқомат қилган фуқаро қурилиш объектида пайвандчи сифатида фаолият олиб борган.

Иш жараёнида эҳтиётсизлик туфайли 380 Волтли электр токи уришидан жабрланган йигит воқеа жойида ҳалок бўлган. Тиббий текширувлар унинг ички аъзолари, хусусан ўпка ва юрак органлари жиддий шикастланганини кўрсатди.

Марҳум қариндошларининг айтишича, унинг турмуш ўртоғи шу кунларда кўзи ёриш арафасида бўлиб, ҳалокатдан бехабар келин ҳодиса содир бўлган куни туғруқхонага олиб борилган.